Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Божхона қўмитаси курсантлар пахта теримига жалб этилгани ҳақидаги маълумотни рад этди
Жорий йилнинг 10 сентябрь куни айрим интернет нашрлари ва ижтимоий тармоқларда Божхона институти курсантларидан пахта йиғим терим мавсумига кўнгилли асосда жалб этиш бўйича “тилхат”лар олинганлиги тўғрисида маълумотлар тарқалди.
Давлат божхона қўмитасининг ахборот хизмати ушбу маълумотни рад этиб чиқди.
“Бугунги кунда Божхона институтида ўқув жараёни тегишли таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича ўқув режа асосида узилишларсиз давом этмоқда. Институт курсантларини пахта йиғим терим мавсумига жалб этиш бўйича бирор бир буйруқ қабул қилинмаган”, - дейилади ахборот хизмати хабарида.
Қайд этилишича, барча шахсий таркиб ўқув жараёнида тўлиқ иштирок этмоқда.
Мавзуга оид
09:57 / 12.05.2026
Пахта ва буғдой етиштирувчиларга янги молиявий имтиёзлар берилади
08:07 / 15.04.2026
Дунёда энг кўп пахта етиштирувчи давлатлар рейтинги эълон қилинди
18:23 / 12.04.2026
Жисмоний шахсларнинг хориждан биофаол қўшимчалар олиб кириш тартибига ўзгартириш киритилди
12:15 / 14.03.2026