Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«20 йил давомида умумий амалиёт шифокори тизимига ўта олмадик» – Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари
Бирламчи тиббий муассасаларда педиатр, акушер-гинеколог ва "УЗИ" шифокори штатлари очилиши мумкин.
Ўзбекистондаги қишлоқ оилавий поликлиникаларида умумий амалиёт шифокори лавозимидан алоҳида тарзда педиатр штатлари ҳам очилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Юсупалиевга асосланиб, Kun.uz мухбири хабар берди.
Вазир ўринбосари бугун, 20 сентябр куни Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитасида вазирлик номидан сенаторларга ахборот берди.
Аёллар ва болалар саломатлиги масалаларига бағишланган мажлисда маълум қилинишича, қишлоқ оилавий поликлиникаларида педиатр, акушер-гинеколог ва ультратовуш текшируви каби тор мутахассислик штатлари ҳам очилади.
«Бирламчи тиббий ёрдам тизимидаги штат меъёрларини қайта кўриб чиқиш масаласини қўйганмиз. Бу борада Молия вазирлиги билан биргаликда иш олиб боряпмиз.
Хабарларинг бор, деярли 20 йил давомида биз умумий амалиёт шифокорига ўтишга ҳаракат қилдик. Тўғрисини айтишимиз керак, бу ерда тиббиёт ходимлари ўтирибди, бирламчи тиббиёт бўғинида агар у олдиндан педиатр бўлган бўлса, асосан болаларни қабул қиляпти. Агар терапевт бўлган бўлса, уни умумий амалиёт шифокори деган бўлсак-да, у асосан катта ёшдаги аҳоли вакилларини қабул қиляпти.
Бу дегани, 20 йил давомида биз умумий амалиёт шифокори тизимига ўта олмадик, деса ҳам бўлади. Сабаби [УАШлар] кичик ёшли беморларни қабул қилади, лекин даволашга келганда анча муаммоларга дуч келади. Ундан ташқари, уларга офталмолог, ЛОР ва ҳоказо-ҳоказо мутахассисликларни ҳам ўргатишга ҳаракат қилдик, лекин менимча, охиригача етказа олмадик.
Шунинг учун, бугунги кунда штат нормативларини кўриб чиқяпмиз. Муҳтарам президентимиз томонидан қабул қилган қарорларда терапевт, педиатр, гинеколог каби бошқа тор доирадаги мутахассислар қишлоқ оилавий поликлиникаларида ишлаши айтиб ўтилган.
Бу дегани биз умумий амалиёт шифокорларидан тўлиқ воз кечдик, дегани эмас. Бугунги кунда Тошкент тиббиёт академияси умумий амалиёт шифокорларини етказиб беряпти. Лекин Педиатрия институтимиз айнан умумий педиатрларни тайёрлаяпти.
Ўйлайманки, қишлоқ оилавий поликлиникаларида УАШ ва [алоҳида] педиатр бўлиши шарт. Буни Молия вазирлиги билан бирга штат нормативига киритяпмиз. Акушер-гинеколог ва УТТ бўйича мутахассисларни ҳам киритдик», – деди Баҳодир Юсупалиев.
Мавзуга оид
21:46 / 12.12.2025
«Электрон рецепт». ССВ жамоатчиликни қизиқтираётган муҳим саволларга жавоб қайтарди
17:57 / 13.11.2025
Ўзбекистонда аҳолининг ягона электрон тиббий картаси яратилди
18:53 / 30.07.2024
Мактаб ўқувчилари ва боғча тарбияланувчиларининг тўртдан бир қисмида турли касалликлар аниқланди
11:28 / 22.07.2024