Ўзбекистон | 01:40 / 20.09.2019
47413
2 дақиқада ўқилади

Қумқўрғон туманига янги ҳоким тайинланди

19 сентябрь куни Халқ депутатлари Қумқўрғон тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди. Бу ҳақда Сурхондарё вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Унда вилоят ҳокими Тўра Боболов, туман Кенгаши депутатлари, вилоят ва туман ҳокимликлари вакиллари, корхона ва ташкилотлари раҳбарлари, шунингдек, Президентнинг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси Шерзод Қудбиев иштирок этди.

Сессияда ташкилий масала кўрилди. Нормўмин Омонович Чориев бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан Қумқўрғон тумани ҳокими вазифасидан озод қилинди.

Раҳматулло Гаппаров

Шу кунгача вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган Раҳматулло Бобохонович Гаппаров Қумқўрғон тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

Маълумот ўрнида, Раҳматулло Бобохонович Гаппаров 1984 йилнинг 24 майида Қумқўрғон туманида туғилган. 2005 йилда Тошкент ирригация ва мелиорация институтини тамомлаган.

2018 йилда Сурхондарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинлангунга қадар, вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Мавзуга оид