Ўзбекистон триатлон федерацияси раиси Отабек Умаров Instagram’даги саҳифасида қизининг таваллуд кунига бағишланган пост қолдирди.
Отабек Умаров қизининг туғилган кунидаги нияти ўзига сабоқ бўлганини билдирди
19:16 / 21.09.2019192 5042 мин


Ўзбекистон триатлон федерацияси раиси Отабек Умаров Instagram’даги саҳифасида қизининг таваллуд кунига бағишланган пост қолдирди.
Унинг айтишича, қизи Маърифатхон таваллуд айёмини 21-сон меҳрибонлик уйида ўтказиш истагида эканини билганидан ҳайратга тушган.
«Туғилган куни арафасида қизим мени ҳайрон қолдирди. Фарзандим таваллуд айёмини 21-сон меҳрибонлик уйида ўтказиш истагида экани мени ниҳоятда мамнун этди.
Маърифатхоннинг бу нияти менга сабоқ берди ва сергаклантирди. Яхшилик улашиш истаги бирор бир жадвал ёки тақвимдаги қизил сана эмас, балки қалб ва юрак амри билан юзага чиқиши лозим.
Ёнимизда эзгуликка муҳтож инсонлар борлигини асло унутмайлик», - деб ёзади Отабек Умаров.