Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркиядаги меҳмонхоналардан бирида мижозларга идиш ва телевизорларни синдириш таклиф этилмоқда
Аланьядаги меҳмонхоналардан бири ўз мижозларига rageroom (ғазаб хонаси) хизматини таклиф қилмоқда. Махсус ҳимоя кийимини кийиб олган туристлар бу хонага кириб идишлар, телевизор, компьютер, музлатгич ва бошқа буюмларни истаганича синдиришлари мумкин.
Мазкур ғоя муаллифларининг фикрича, бу инсонлардаги стрессдан халос бўлишнинг ўзига хос йўлидир.
Ушбу усул орқали стрессдан халос бўлишни польшалик фантаст ёзувчи Станислав Лем ихтиро қилган деб ҳисобланади.
Меҳмонхона эгаларининг айтишларича, rageroom хизматидан асосан бизнес, IT-технологиялар билан шуғулланувчи 18дан 38 ёшгача бўлган эркаклар фойдаланишмоқда. "Стрессдан қутулиш хонаси"га кўпроқ Скандинавия, Германия, Нидерлания ва Буюк Британиядан келган туристлар киришади.
Мавзуга оид
15:55 / 13.06.2026
Туркияда 3 кунда 4 нафар ўзбекистонлик вафот этди
20:23 / 12.06.2026
D гуруҳи таништируви. Мезбон АҚШ кимлар билан ўйнайди?
22:23 / 08.06.2026
Ҳарбий тиббиёт соҳасида Туркия билан ҳамкорлик ривожлантирилади
13:14 / 07.06.2026