Фан-техника | 14:24 / 24.09.2019
7385
1 дақиқада ўқилади

Apple АҚШда Macbook ишлаб чиқаришни бошлайди

Янги Mac Pro АҚШ ҳудудида ишлаб чиқарилади. Бу ҳақда Apple блогида маълум қилинди.

Ноутбук Техас штатидаги Остин шаҳрида ишлаб чиқарилади. Қайд этилишича, Apple ноутбукининг аввалги модели Остинда 2013 йилдан ишлаб чиқарилган.

«Mac Pro — Apple’нинг энг кучли компьютери ва уни Остинда ишлаб чиқаришдан фахрланамиз», — деди корпорация раҳбари Тим Кук.

Хабарда айтилишича, ноутбук ички қисмлари Америкадаги ўндан ортиқ компанияларда тайёрланади.  

Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Apple Mac Pro учун Хитойда ишлаб чиқарилган эҳтиёт қисмларга бож тўловидан озод қилинмаслигини билдирганди.  

«Уларни АҚШда тайёрланг», — деб таклиф қилди АҚШ президенти.  

Мавзуга оид