Лионель Месси ФИФА томонидан йилнинг энг яхши футболчиси сифатида тақдирланди. Аргентиналик футболчи жаҳоннинг энг кучли футболчиси сифатида эътироф этилганидан кейин «Барселона» расмий сайти нима учун у энг яхши футболчи эканига 17та сабаб келтирди.

1. Ла Лига ва Испания Суперкубоги ғолиби

Ўтган мавсумда Месси яна икки соврин ютди. Энди унда 34та соврин бор – у бу борада «Барса»нинг энг совриндор футболчиси.

2. Ла Лиганинг энг яхши тўпурари

Месси ўтган мавсумда 34 учрашувда майдонга тушиб, 36 гол уришга эришди, у «Барса»га 26- чемпионликни келтирди ва қаторасига учинчи бор чемпионатнинг энг яхши тўпурари бўлди.

У жами 6 бор Испанияда мавсумнинг энг яхши тўпурари бўлган. У ва афсонавий Тельмо Сарра бу борада рекордчи ҳисобланишади.

3. Европанинг энг яхши тўпурари сифатида «Олтин бутса» соҳиби бўлди

Месси қаторасига учинчи мавсум Европадаги энг яхши тўпурар (ички чемпионатдаги кўрсаткичлар эвазига) бўлди. Бу унинг олтинчи «Олтин бутса»си.

4. Олтинчи бор Чемпионлар лигасида энг яхши тўпурар

Месси ўтган мавсумда турнирнинг 10 учрашувида 12 гол урди.

5. «Барса» учун 600-гол

Месси деярли етиб бўлмас чўққига чиқиб бўлди, бу рўйхатдаги бошқа футболчилар клуб тарихидаги энг яхши тўпурардан анча ортда қолиб кетишган.

6. Европа лигаларида жарима зарбасидан энг кўп гол урган футболчи

2018-19 йилги мавсумда Месси 6 марта жарима зарбаларини тўғридан-тўғри дарвоза тўрига жойлади. У бу борада Испания, Франция, Италия, Германия ва Англия миқёсида энг яхши кўрсаткич қайд этди.

У ЕЧЛда ҳам иккита голини ЕЧЛ ўйинларида жарима зарбаси орқали урган.

7. Примерада 400 гол

Месси – Ла Лигада биринчи бўлиб 400 гол урган футболчи.