Франция полицияси ўзбекистонлик теннисчини қўлга олди
Франция полицияси икки нафар теннисчи - ўзбекистонлик Альбина Хабибулина ва қирғизистонлик Ксения Палкинани қўлга олди. Улар келишилган ўйинларда гумонланмоқда.
Ушбу ҳибсга олишлар Франциядаги мусобақаларда келишилган ўйинларни аниқлаш бўйича олиб борилган йирик суриштирувнинг бир қисмига айланди. Бу ҳақда Gotennis хабар бермоқда.
L’Equipe маълумотига кўра, аввалроқ Хабибулина март ойида Гоннесдаги турнирда ўтказилган ўйинда атайин мағлуб бўлганини тан олган. Палкина эса у ва пул тикадиган одамлар ўртасида воситачилик қилишда гумонланмоқда. Франция расмийларининг спортчиларга бўлган эътиборини шубҳали пул тикишларни пайқаган британиялик букмекерлар жалб қилди.
Суриштирув туфайли Хабибулина ва Палкина жуфтликда ўйнаши керак бўлган Клермонт-Феррандаги ITF мусобақасида иштирок этмайдиган бўлди.
Мавзуга оид
20:58 / 12.11.2024
Франциядаги йирик оммавий ахборот воситалари Х ижтимоий тармоғини судга берди
17:50 / 06.11.2024
Макрон Трамп ғалабасидан кейин Франция ва Германия мақсадларини айтди
21:44 / 05.11.2024
Netflixʼнинг Париж ва Амстердамдаги офисларида тинтув ўтказилди
18:52 / 05.11.2024