Иқбол Мирзо: Шуҳрат Ғаниев мисолида бундай иллат урчиётганини тан олишимиз лозим
Бугун, 30 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг Регламент ва одоб комиссияси йиғилишида Фарғона вилояти ҳокими, сенатор Шуҳрат Ғаниевнинг масаласи кўриб чиқилди.
Унда сўз олган комиссия раиси, сенатор Иқбол Мирзо бундай ҳолат бошқа ҳудудларда ҳам кузатилишига эътибор қаратди.
«Ислоҳотларимиздан бош мақсад халқимиз фаровонлиги, қадр-қимматини юксак тутиш. Берилаётган амнистиялар, Сурияга кетган юртдошларимизни қайтариб олиб келиш каби ҳаракатларнинг таг-замирида инсонга бўлган ҳурмат ётади. Бугунги мажлисимиз ҳам шу ислоҳотлар натижаси. Чунки мен шу комиссия раиси бўлсам, биринчи марта бунақа кенг қамровда мажлис қиляпмиз. Ҳудудлардан шикоят бўларди, тезда жойига чиқиб ўрганиб ҳал қилардик.
Бугунги йиғинимизни огоҳлик бонги, деб аташимиз мумкин. Чунки биз фақат Шуҳрат Мадаминович тўғрисида эмас, жойларда йиғилишларда, селекторларда ҳақоратли, дағдағали гаплар тўғрисида кўп эшитамиз. Шу маънода бу урчиган, илдиз отган иллат деб қарашимиз лозим. Албатта, инсон гапираётган пайтида қизишиб ўзининг асосий гапидан, мақсадида чалғиб кетиши мумкин. Лекин барибир биринчидан ҳоким, иккинчидан халқ вакили-кенгаш раиси, учинчидан сенатор бўлган одам бу гаплар Сенат номидан гапириляпти деб талқин қилиниши, халқ вакили шу халқни ҳақорат қиляпти, деб баҳоланиши мумкин, деган фикрни ҳеч қачон назардан қочирмаслиги керак. Комиссиянинг барча аъзолари Шуҳрат Мадаминовичнинг бу ҳаракатларини қаттиқ қоралашяпти, жиддий чора кўрилсаки, бу бошқаларга ҳам ибрат бўлса...», дея унинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Эслатиб ўтамиз, комиссия йиғилишида Шуҳрат Ғаниев ижтимоий тармоқларда ўзига билдирилаётган танқидлар тўғрилигини эътироф этиб, ўзининг айбини тан олган.
«Ижтимоий тармоқларда бўлаётган муҳокамалар тўғри. Айбимни тан оламан. Ҳар қандай жазога лойиқман. Ўзимни оқлаш учун бирор сўз топа олмайман. Менинг авлодим, ота-онам миллий либослар кияди. Ўзим ҳам уйимда миллий либос кияман. Мен айбдорман. Халқдан ва Президентдан кечирим сўрайман. Имкон берилса, чин дилдан меҳнат қилишга тайёрман», деган вилоят ҳокими.
Мавзуга оид
15:48 / 20.11.2024
Сенат қўмиталарига раислар сайланди
13:56 / 19.11.2024
Танзила Норбоева Сенат раиси лавозимига қайта сайланди
12:40 / 19.11.2024
2025 йилда туман ва шаҳарлар бюджетлари 1,5 баробарга ошади
12:27 / 19.11.2024