Ўзбекистон | 07:58 / 30.09.2019
24132
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда олий таълим муассасаларидаги ўринлар сони кўпайтирилиши режалаштирилмоқда

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистонда ёшларни олий таълим билан қамраб олиш даражаси янада оширилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига байрам табригида айтиб ўтди.

Қайд этилишича, кейинги икки йилда мамлакатда 35 та, жумладан, 13 та хорижий олий ўқув юрти ташкил этилди. Юздан ортиқ янги бакалавриат таълим йўналишлари ҳамда 94 та магистратура мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилди.

“Ана шундай чора-тадбирлар натижасида ёшларни олий таълим билан қамраб олиш даражаси уч йил бурунги 9 фоиздан 20 фоизга ошди. Биз яқин келажакда бу кўрсаткични 25 фоизга етказишни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз”, - дейилади табрик матнида.

Бундан олдин, сўнгги уч йилда ОТМдаги изланувчиларнинг 44,5 фоизи докторантурани ҳимоясиз якунлагани хабар берилганди.

Мавзуга оид