Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан лойиҳалари бўйича молиявий ёрдам кўрсатиладиган аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами тоифаларининг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги ҳужжат лойиҳаси эълон қилинди.

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан лойиҳалари бўйича молиявий ёрдам кўрсатиладиган аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами тоифаларининг рўйхати тасдиқланади.

Рўйхат қуйидагича:

Меҳнат органларида ишсиз деб эътироф этилган шахслар - меҳнат органи томонидан ишсизлик мақоми берилганлиги тўғрисидаги маълумотнома;

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Ишсизларни касб-ҳунарга ўқитиш марказларини битирган ишсиз фуқаролар - касб ҳунарга ўқитиш марказини битирганлиги тўғрисидаги сертификат (диплом);

Ногиронлар ва пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар - Тиббий меҳнат эксперт комиссияси (ТМЭК) томонидан ногиронлик тўғрисида берилган маълумотнома ва фуқаролик паспорти;

Ўн тўрт ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар - болаларнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалари, Болаликдан ногирон болани тан олиш тўғрисидаги тиббий маслаҳат комиссияси (ТМК) ёки ногиронлиги тўғрисида (ТМЭК) томонидан берилган маълумотнома;

Ўрта махсус таълим муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек доимий ишга жойлашмаган касб-ҳунар таълими муассасаларининг ва олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари (битиргандан сўнг 3 йил ичида) - таълим муассасасининг дипломи;

Кам таъминланган оиланинг меҳнатга лаёқатли оила аъзолари - фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари томонидан берилган маълумотнома;

Одам савдосидан жабрланган фуқаролар - одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш ва уларни ҳимоя қилиш бўйича Республика реабилитация маркази маълумотномаси;

Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар - пробация хизмати бўлимларининг маълумотномаси;

Меҳнат миграциясидан қайтган фуқаролар - меҳнат органи томонидан берилган маълумотнома;