Жаҳон | 11:16 / 01.10.2019
6160
1 дақиқада ўқилади
Перуда президент ва парламент бир-бирини ҳокимиятдан четлатди
Перу президенти Мартин Вискарра конгрессни тарқатиб, 2020 йил 26 январда парламент сайловлари ўтказилишини эълон қилгач, парламент бунга жавобан президентни вақтинчалик лаёқатсиз деб эълон қилиб, унинг ўрнига вице-президент Мерседес Араосни тайинлади.
Араос президентнинг конгрессни тарқатиш қарорини ноқонуний деб атаган.
Парламент, шунингдек, БМТ Бош ассамблеяси ва Америка давлатлари ташкилотига “демократияга таҳдид солинаётгани” ҳақида мактуб йўллаган.
Президент лавозимини 2018 йил 24 мартдан эгаллаб келаётган Вискарра депутатлар унинг конституцион суд ислоҳотига қарши чиққанлари учун парламентни тарқатмоқчи бўлган.
Мавзуга оид
23:01 / 06.11.2024
Қатар аҳолиси парламент сайловларидан воз кечишга овоз берди
23:25 / 04.11.2024
Гуржистонда минглаб одамлар парламент сайловлари натижасига қарши митингга чиқди
18:24 / 04.11.2024
Перуда футболчи ўйин вақтида чақмоқ уриши оқибатида ҳалок бўлди
19:06 / 29.10.2024