Жўшқин мусиқа, спорт мусобақалари, бир-биридан қизиқарли танловлар... Ўзбекистон ташқи иқтисодий фаолият Миллий банкининг «Оила куни» худди шундай ёрқин таассуротларга бой тарзда ўтди.



1 октябрь куни Ўзбекистон молия-банк тизимидаги энг йирик муассасалардан бири ҳисобланган ТИФ Миллий банки ўз тақвимидаги «Миллий банк оила куни»ни нишонлади. Миллий банк тасарруфидаги «Ёшлик» спорт-соғломлаштириш мажмуасида бўлиб ўтган бу шодиёна банк ходимларининг ўз оила аъзолари билан биргаликда ҳордиқ чиқаришлари, спорт билан яқинроқ бўлишлари учун имкон яратди.







«Миллий банк оила куни»да ўзбек боксининг юлдузлари – Шаҳрам Ғиёсов, Шаҳобиддин Зоиров, Фазлиддин Ғойибназаровлар ҳам қатнашди. Бокс чемпионлари ва байрам меҳмонлари биргаликда спорт машқларини бажариб, флешмобда иштирок этишди.
























