Тошкент шаҳри туристик салоҳиятини ривожлантириш ҳамда туристлар ва пойтахтимиз меҳмонлари учун қулай шарт-шароитларни яратиш мақсадида Абдулла Қодирий номидаги истироҳат боғи ҳудудида инвестиция лойиҳаларни амалга оширишга таклиф этамиз!

Абдулла Қодирий – ўзбек романчилик мактабининг асосчиси, ижодий мероси дунёнинг кўплаб мамлакатларида ўрганиладиган ўзбек адабиётининг классиги. Бугунги кунда Тошкентдаги энг катта проспектларидан бири, шаҳар марказидаги метро бекати, шунингдек, пойтахтнинг эски шаҳар қисмидаги истироҳат боғи таниқли ўзбек ёзувчиси ва маърифатпарварининг номи билан аталган. 

Айни пайтда Абдулла Қодирий номидаги истироҳат боғи кенг кўламли реконструкцияга муҳтож. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йил август ойида истироҳат боғига ташрифи чоғида бу ҳақда таъкидлаганди. Давлатимиз раҳбари боғ марказида Абдулла Қодирийнинг янги ҳайкалини ўрнатиш, боғни бошқалардан ажралиб турадиган қилиб қуриш, бу ерда адиб яшаган даврни акс эттириш зарурлигини таъкидлаганди.

Шу муносабат билан Абдулла Қодирий номидаги боғни кенг миқёсда қайта таъмирлаш ҳақида қарор қабул қилинди. Боғ ўзбек миллий услубида қурилади ва муаллифнинг энг машҳур романларидан бири «Ўткан кунлар» ёзилган даврни акс эттириши тахмин қилинмоқда.

Боғнинг умумий майдони 16,5 гектар бўлиб, у ерда 14 та лойиҳаларга амалга оширилади. Шу жумладан:

  • 1-лойиҳада А.Қодирийнинг янги ҳайкали, мадраса ва кутубхона;
  • 2-лойиҳада ўзбекона услубидаги меҳмонхона;
  • 3-лойиҳада умумий овқатланиш объектлари;
  • 4-14 лойиҳаларида савдо ва ҳунармандчилик расталари, устахоналар, музей ва ҳоказоларни қурилиши режалаштирилган.

Истироҳат боғи Тошкент шаҳрининг эски шаҳар қисмининг ўзига хос давоми бўлиш, шунингдек, Ислом цивилизацияси маркази, Ҳазрати Имом мажмуаси ва Чорсу бозори билан ягона меъморий ансамблни ташкил қилиши режалаштирилган.