Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Тиббиёт ходимига тажовуз учун жавобгарлик кучайтирилади
Бугунги кунда соғлиқни сақлаш тизимида учраб турган нохуш ҳолатлардан бири – бу беморлар ва уларнинг яқин қариндошлари томонидан тиббиёт ходимларига ғайриқонуний равишда тажовуз қилиниши ҳолатлари тез-тез учраётганидир. Олинган маълумотларга кўра, 2018-2019 йиллар давомида 400 дан ортиқ ҳолатларда тиббиёт ходимларига нисбатан зўравонлик қилиш, уларга тан жароҳатлари етказиш каби ноқонуний ҳаракатлар содир этилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарига кўра, бугунги кундаги ҳақиқий ҳолат эса бундан ҳам аянчли аҳволга келиб қолган. Вазият шу даражага бориб етганки, тиббиёт муассасаларида, айниқса, шошилинч ва тез тиббий ёрдам кўрсатиш тизимида бу каби ҳолатлар кунда-кунора учраб турмоқда.
Таҳлиллар шуни кўрсатдики, амалдаги жиноят қонунчилигида хизмат вазифасини бажариб турган тиббиёт ходимларига нисбатан тажовуз қилиш, уларга бу жараёнда тан жароҳати етказиш учун жавобгарлик чоралари нисбатан енгил ҳисобланади. Бунинг оқибатида айрим пайтларда тиббиёт ходимларининг соғлиғига тиклаб бўлмайдиган даражада жароҳат етказган айбдор шахслар ҳам амалда ҳеч қандай жазо ўтамасдан қолиб кетмоқда. Кўриб турганингиздек, бундай иллатларнинг олдини олишда энг самарали йўл – бу каби ноқонуний хатти-ҳаракатлар учун жавобгарликни кучайтиришдир.
Шундан келиб чиқиб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси кўмагида “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига қўшимча киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Турли вазирлик ва идоралар билан келишишнинг ўта мураккаб жараёни узоқ ва машаққатли меҳнат талаб этган бўлса-да, бу жараён якунланиб, жорий йилнинг 4 октябрь куни қонун лойиҳаси белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига киритилди.
Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши билан бундай тажовузларни содир этган шахсларга нисбатан уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазосини қўллаш мумкин бўлади. Ўйлаймизки, бу ҳозирда қарийб ҳар куни содир бўладиган ҳодисага айланиб улгурган тажовузларнинг олдини олишда катта профилактик таъсир кучга эга бўлади.
Зеро, шифокор ҳеч қачон беморга ёмон бўлишини истаб ҳаракат қилмайди, у ҳамиша инсонга яхшилик қилишга интилади, кўмакка муҳтож беморга шифо бахш этиш, фавқулодда ҳолатларда инсон ҳаёти ва саломатлигини асраш учун бор куч-салоҳиятини бахш этади.
Тавсия этамиз
Бойлар давраси: дунё миллиардерлари Трамп инаугурациясида йиғилди
Жаҳон | 22:19 / 21.01.2025
Қўли кесилган 2 ойлик чақалоқ: унинг яқинлари шифокорлардан норози
Жамият | 14:20 / 21.01.2025
100 долларлик банкнотанинг эскисидан воз кечиляптими?
Иқтисодиёт | 11:05 / 21.01.2025
АПЛдаги илк ўзбек. Ҳусановнинг трансфери ҳақида асосий гаплар
Спорт | 09:16 / 21.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
БМТ бош котиби 2025 йилдаги асосий таҳдидларни санади
Жаҳон | 21:11 / 22.01.2025
-
Чехияда россияликларга фуқаролик беришни тақиқловчи қонун маъқулланди
Жаҳон | 23:41 / 22.01.2025
-
АҚШ жанубида қор бўронлари сабаб биринчи марта фавқулодда ҳолат эълон қилинди
Жаҳон | 23:19 / 22.01.2025
-
"Ҳусанов тезроқ инглиз тилини ўрганишига умид қиламан. Унинг жисмоний кўрсаткичлари ажойиб" – Гвардиола Абдуқодир Ҳусанов ҳақида
Спорт | 23:12 / 22.01.2025
Мавзуга оид
14:55 / 22.12.2024
Жисмоний шахсларга ёввойи ҳайвонларни сақлаганлик учун жавобгарлик кучайтирилмоқда
16:43 / 21.12.2024
Шаҳарсозликка оид қонунчилик талабларини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилмоқда
10:40 / 06.11.2024
Психологик ёрдам кўрсатиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик белгиланди
13:38 / 23.10.2024