Европа Лигасида 2-тур ўйинлари якунланди.

«Арсенал» ўз уйида Бельгиянинг «Стандард» клубини йирик ҳисобда таслим этди. «Тўпчилар» сафида Мартинелли дублга эришган бўлса, Уиллок ва Себальос ҳам ўз ҳисобларига гол ёзиб қўйишди. Лондон клуби 1-турда ҳам йирик ҳисобда ғалаба қозонганди («Айнтрахт», 3:0).

Шунингдек, бу турда «Севилья»,  ПСВ, «Селтик», «Спортинг», «Лацио» каби клублар ҳам 3 очколик бўлишди.

Европа Лигаси, 2-тур
А гуруҳ

Дюделанж – Қорабоғ 1:4
Голлар: Бернье (90) – Зубир (11), Мичел (30), Алмейда (37, пенальти), Куинтана (69).

Севилья – АПОЭЛ 1:0
Гол: Хавьер Эрнандес (17).

В гуруҳи

Лугано – Динамо Киев 0:0

Мальмё – Копенгаген 1:1
Голлар: Розенберг (55) – Нельсен (45+4).