Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманган вилояти ҳокими қийинчилик туфайли ўқишни ташлаб кетмоқчи бўлган талабанинг бир йиллик контрактини тўлаб берди
Фото: namangan24.uz
Бир неча кун аввал Facebook ижтимоий тармоғида Наманган давлат университетининг фарғоналик талабаси Мирзоозод Мирзанеъматов ўз саҳифасида жойлаган “пости” орқали талабалик сафидан чиқишини эълон қилган.
Яъни, у "пост" орқали иқтисодий қийинчиликлари сабабли университет ректори номига ариза ёзиб, ўқишни давом эттира олмаслигини расман маълум қилган.
Namangan24’нинг ёзишича, кескин баҳс-мунозараларга сабаб бўлган, таъсирчан шеърлари билан ижтимоий тармоқ орқали шуҳрат қозонган талабанинг ушбу хабари кўпчилик қатори Наманган вилояти ҳокими, сенатор Хайрулло Бозоровни ҳам бефарқ қолдирмаган. Ҳоким мазкур ҳолат юзасидан эртасигаёқ Мирзоозод билан кўришди.
Вилоят ҳокими кеча, 7 октябрь куни, талабининг умумий қиймати 11 миллион сўм миқдоридаги бир йиллик контракт суммасини тўлаб берди.

- Айтишим жоизки, айни вазиятда бу шу кунгача бўлган туғилган кунимдаги энг ажойиб совға бўлди, - деди Мирзоозод Мирзанеъматов.
Мирзоозод Мирзанеъматов 1994 йилда Фарғона вилоятининг Риштон туманида туғилган. Қассоблар оиласида вояга етган. У олий таълим муассасасига олтинчи йили уринишидан кейингина талабалик бахтига муяссар бўлган. Оддий ишчи оиланинг фарзанди бўлган Мирзоозод НамДУдаги иккинчи босқич талабалик йили бошланишида контракт тўлашдаги машаққатларга юз тутганлиги сабабли ўқишни ташлаш фикри билан “пост” жойлашга мажбур бўлган.
Мавзуга оид
11:51 / 21.04.2026
Намангандаги мактаблар “Мутолаа” платформасида мажбурий обунага жалб қилинаётгани айтилди
08:35 / 20.04.2026
26 минг доллар эвазига Ҳажга юбормоқчи бўлган шахс қўлга олинди
11:35 / 02.04.2026
Истеъмолчилар чиқиндини олиб кетмаган корхонани антиқа йўл билан жазолади
21:00 / 28.03.2026