Вазирлар Маҳкамасининг “Нодавлат нотижорат ташкилотларининг чет давлатлардан, халқаро ва чет эл ташкилотларидан, чет давлатларнинг фуқароларидан ёки уларнинг топшириғига биноан бошқа шахслардан пул маблағлари ва мол-мулк олишни рўйхатдан ўтказувчи орган билан келишиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинди.
Низомга кўра, адлия органи нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан чет эллик шахслардан жами суммаси бир календарь йилда базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваригача бўлган пул маблағлари ва мол-мулк олиниши назарда тутилган ҳужжатларни маълумот учун, базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваридан ортиқ миқдордаги пул маблағлари ва мол-мулкни эса келишиш учун қабул қилади.
Чет эллик шахслардан олиниши мўлжалланган пул маблағлари ва мол-мулк бўйича маълумотларнинг ишончлилиги ва тўғрилиги учун нодавлат нотижорат ташкилот раҳбари ёки у ваколат берган шахс жавобгар ҳисобланади.
Нодавлат нотижорат ташкилотларининг чет давлатлардан, халқаро ва чет эл ташкилотларидан, чет давлатларнинг фуқароларидан ёки уларнинг топшириғига биноан бошқа шахслардан пул маблағлари ва мол-мулк олишни рўйхатдан ўтказувчи орган билан келишиш схемага мувофиқ амалга оширилади.
Пул маблағлари ва мол-мулк олишни келишиш учун улар олиниши мўлжалланган санадан камида йигирма кун олдин нодавлат нотижорат ташкилот тегишлилиги бўйича уни давлат рўйхатидан ўтказган адлия органига мурожаатнома шаклига мувофиқ унда назарда тутилган ҳужжатлар нусхаларини илова қилган ҳолда олдиндан ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилади.
Агар чет эллик шахслардан нодавлат нотижорат ташкилотга маълум бўлмаган ҳолда унинг банкдаги ҳисобварағига пул маблағи киритилса ёки нодавлат нотижорат ташкилотга мол-мулк келиб тушса, бу ҳақда нодавлат нотижорат ташкилот хабар топган ёки хабар топиши лозим бўлган кундан эътиборан уч кун ичида мурожаатнома шаклига мувофиқ унда назарда тутилган ҳужжатлар нусхаларини илова қилган ҳолда келишиш учун адлия органига мурожаат қилади.
Қуйидаги ҳолларда нодавлат нотижорат ташкилотга чет эллик шахслардан пул маблағлари ва мол-мулк ажратилиши:
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида ажратиладиган пул маблағларининг миқдори ва мол-мулк аниқ кўрсатилганда;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳужжатларида назарда тутилганда;

















