Наманганда электр энергияси соҳасида автоматлаштирилган тизим ишлари давом этмокда
Маълумки, Президентимизнинг 2018 йил 23 октябрда “Электр энергетикаси тармоғини жадал ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан мамлакатимиз бўйлаб босқичма-босқич электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (АСКУЭ)ни жорий этиш ишлари жадал амалга оширилмоқда.
Бугунги кунда Наманган вилоятининг шаҳар ва туманларида электр ҳисоблагичларни ўрнатиш ишлари жадал олиб борилмоқда. Жумладан Наманган шаҳрида 116 мингдан ортиқ аҳоли ва 2100 дан ортиқ улгуржи истеъмолчиларга ҳисоблагичлар ўрнатилиб бўлинди. Бундан ташқари Учқўрғон ва Норин туманларида ҳам аҳоли истеъмолчиларининг 9000 дан зиёдига ҳисоблагичлар ўрнатиб бўлинди, ҳозирги вақтда режага асосан қолган ҳисоблагичларни алмаштириш ишлари давом этмоқда. Шуни истеъмолчиларга эслатиб ўтамизки, ўрнатилаётган ҳисоблагичлар “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ маблағлари ҳисобидан бепул ўрнатиб берилади.
Ҳурматли истеъмолчилар, ҳисоблагичлар ўрнатишда бирор бир англашилмовчилик ёки таъмагирлик ҳолатлари кузатилаётган бўлса, шунингдек, пул талаб қилинаётган ёки манфаатларингиз камситилаётган бўлса, Telegram’даги “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ bilan muloqot” канали орқали ҳам ўз мурожаатларингизни йўллашингизни сўраймиз.
Мавзуга оид
22:42 / 17.09.2024
Тошкентда Бобур кўчасининг бир қисмида автомобиллар ҳаракати чекланади
15:21 / 20.08.2024
Ўзбекистонда ҳудудий электр тармоқлари бошқарувини хусусий секторга бериш бошланади
20:26 / 07.08.2024
Электр энергияси ҳисоби учун янги биллинг дастури ишга туширилди
18:47 / 31.07.2024