Ўзбекистон | 00:19 / 13.10.2019
11258
1 дақиқада ўқилади

Метронинг Чилонзор линиясидаги носозлик тезликда бартараф этилди

Фото: KUN.UZ

12 октябрда Тошкент метросининг Чилонзор линиясида носоз таркиб сабабли ҳаракат маълум вақтга тўхтаб қолди. Бу ҳақда “Тошкент метрополитени” корхонасида маълум қилинди. 

Таъкидланишича, соат 16:05да “Пушкин” ва “Буюк Ипак Йўли” станциялари орасида таркиб носозлиги сабабли ҳаракат тўхтаган.  

Йўловчилар “Пушкин” станциясида туширилганлар ва у ерга носоз поездга техник кўмак кўрсатиш учун бошқа таркиб жўнатилган. Тегишли ишлар бажарилгач, ҳаракат жадвалга кўра тикланган.

Метрополитен маъмурияти йўловчилардан етказилган ноқулайликлар учун узр сўраган.

Мавзуга оид