18:55 / 13.10.2019
0
9212

Неймар яна жароҳат олди

Бразилия Нигерия билан ўртоқлик учрашуви ўтказди (1:1).

Ўйиннинг биринчи бўлимида «ПСЖ» форварди Неймар жароҳат олди. 27 ёшли футболчи бел қисмини шикастлаб олди.

Ўйиннинг 12-дақиқасидаёқ Неймар ўз ўрнини Филиппе Коутиньога бўшатиб берди.

Неймар Франция чемпионатида ўтган мавсумнинг иккинчи қисми ва янги мавсум стартини жароҳат туфайли ўтказиб юборганди. У чемпионатда 5 ўйинда майдонга тушиб, 4та гол урди.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top