Жамият | 14:52 / 13.10.2019
11629
1 дақиқада ўқилади

Риштонда блогер Дима Қаюмнинг сносга тушган «Халқ кутубхонаси»га янги жой берилиб, бинога  рамзий ғишт қўйилди

Фарғона вилояти, Риштон тумани марказида олиб борилаётган бузилиш ва қурилиш ишлари оқибатида Дима Қаюм тахаллуси билан таниқли Дилшодбек Болтабоевнинг «Рошидоний» халқ кутубхонаси ҳам бузилган эди.

Блогернинг хабар беришича, унга халқ кутубхонаси бунёд этилиши учун янги қурилаётган бозор ҳудудидан жой берилган.

Бинонинг биринчи рамзий ғиштини қўйиш маросимида Олий Мажлис Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Иқбол Мирзо ва Риштон тумани ҳокими Суфҳонжон Солиевлар иштирок этишди.

Мутасаддилар аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида китоб мутолааси тарғиботини кенг ёйиш бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Сенатор Иқбол Мирзо аҳоли ва тадбиркорлар билан учрашиб, уларни қийнаётган муаммоларни тинглади ва мавжуд масалаларни ечим топиши учун ёрдам беришини айтди.

Мавзуга оид