Ўзбекистон | 15:48 / 15.10.2019
14128
2 дақиқада ўқилади

Комил Алламжонов: «Togri.uz сайти фаолияти тўхтатилгани сиёсий сабабларга асло боғлиқ эмас»

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Комил Алламжонов Togri.uz интернет нашрининг фаолияти тўхтагани юзасидан муносабат билдирди.

«Togri.uz» интернет нашрининг фаолияти афсуски узоқ вақт давом этмади.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, «Togri.uz» сайти фаолияти тўхтатилгани бу таъсисчиларнинг ички ва шахсий масаласи бўлиб, сиёсий сабабларга асло боғлиқ эмас. 

Шу билан бирга, Агентлигимиз юртимиздаги оммавий ахборот воситаларининг сони янада кўпайиши, уларнинг цензурадан холи, эркин фаолият кўрсатиши тарафдори бўлиб, бунинг учун биз барча имкониятларни яратишга тайёр эканлигимизни таъкидламоқчиман. 

Ахборот маконидаги рақобат ва хилма-хилликдан энг аввало, халқимиз ва давлатимиз манфаатдор бўлади. Холис, маълум бир шахслар мақсадлари учун эмас, балки эл-юрт фаровонлигига хизмат қиладиган ОАВлар ривожланаверсин ва кўпаяверсин!» - дейилади Комил Алламжоновнинг муносабатида. 

Эслатиб ўтамиз, сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳаёт янгиликларини ëритиб келаëтган «Togri.uz» сайти фаолияти 14 октябрда тўхтади. 

Маълумотларга кўра, «Togri.uz» жамоасининг йиғилиши ўтказилган ва унда сайт директори лойиҳани молиялаштириш тўхтатилганини маълум қилган.

Мавзуга оид