ИИВ сабабсиз автомобиль сигналини чалган қанча ҳайдовчига маъмурий чора кўрилганини маълум қилди
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг анжуманлар залида “Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимида амалга оширилаётган чора-тадбирлар” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди.
Матбуот анжуманида Ички ишлар вазирининг матбуот котиби, полковник Шоҳрух Ғиёсов, вазирлик Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси раҳбарияти ва бошқа масъул ходимлари, шунингдек, республика ва хорижий ОАВ вакиллари иштирок этдилар.
Тадбирда маълум қилинишича, куннинг тиғиз автоулов сигналини ҳайдовчилар томонидан сабабсиз чалиниши бўйича ҳолатлар доимий равишда назорат қилиб келинмоқда.
Билдирилишича, бу иш самарадорлигини ошириш мақсадида тарғибот ишлари кучайтирилмоқда. Жойларда сигнал чалишнинг зарарли оқибатлари акс эттирилган эслатма ва буклетлар, баннерлар чиқарилиб автомобиль йўлларининг кўринарли жойларига ўрнатиляпти.
Тадбирда маълум қилинишича, 2019 йилнинг ўтган 9 ойи давомида сабабсиз автомашина сигналини чалган 15 мингдан ортиқ ҳайдовчига нисбатан маъмурий тартибда чора кўрилган.
Мавзуга оид
12:54 / 05.10.2024
Ҳиндистонлик эркак ноодатий автомобиллар коллекцияси билан Гиннеснинг рекордлар китобига кирди
17:58 / 01.09.2023
Santa Fe’дан Traverse’гача — дунё автомобиль бозорида тақдим этилган сўнгги кроссоверлар
19:24 / 15.08.2023
Импорт автомобилларнинг фақат расмий дилерлар томонидан сотилиши талаби бекор қилинди
19:06 / 28.07.2023