Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Арипов: «Хитойнинг ШҲТ доирасида халқ дипломатияси институтларини ташкил этиш таклифини қабул қиламиз»
ШҲТ давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишини Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов очиб берди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар қилмоқда.
Бош вазир тадбир иштирокчиларини қутлаб, ШҲТ фаолиятига оид қуйидаги фикрларни билдирди:
“Туристик соҳада ўзаро ҳамкорлик катта салоҳиятга эга. У иқтисодий ривожланишнинг тизимли драйвери саналади. Туризм саноатида тажриба ва илғор амалиёт билан алмашиниш мақсадида Самарқанддаги "Буюк Ипак йўли" халқаро туризм университети майдончасидан фойдаланишни таклиф этамиз.
Ҳамкорликдаги дастурлар, жумладан ШҲТнинг Тошкентдаги халқ дипломатияси марказлари имкониятларидан фойдаланган ҳолда маданий-гуманитар соҳадаги тадбирларни амалга ошириш халқларимизнинг янада яқинлашувига хизмат қилади. Шу нуқтаи-назардан Хитой томонининг ШҲТ давлатларида халқ дипломатияси институтларига асос солиш ва улар ўртасида ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш тўғрисидаги таклифини қўллаб-қувватлаймиз”.
Мавзуга оид
16:26 / 05.06.2025
Тожикистонда МДҲ давлатлари ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилиши ўтказилди
09:21 / 28.05.2025
Ўзбекистонда Яшил иқлим жамғармаси ваколатхонаси очилиши мумкин
08:02 / 28.05.2025
Ўзбекистонда Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг магистратура дастури жорий этилади
15:46 / 13.05.2025