Спорт | 14:04 / 02.11.2019
15595
1 дақиқада ўқилади

Роналдунинг онаси: «Мафия ўғлимга «Олтин тўп»ни қўлга киритишига тўсқинлик қилмоқда»

Фото: Getty Images

«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг онаси Мария Долореш футбол мафияси ўғлига «Олтин тўп»ларни кўпроқ қўлга киритишига имкон бермаётганини айтди.

«Агар футбол мафияси бўлмаганда, ўғлим «Олтин тўп»ларни кўпроқ қўлга киритарди. Агар инглиз ёки испаниялик бўлганида, улар тўсқинлик қилишолмасди. Аммо португалиялик бўлгани учун шундай қилишмоқда. Бу йил «Олтин тўп»ни оладими ёки йўқми билмайман, аммо бундан умидворман», - деб Мария Долореш сўзларини келтирмоқда AS.

Эслатиб ўтамиз, Криштиану Роналду France Football нашри томонидан 2019 йилги «Олтин тўп» учун номзодлар рўйхатига киритилган. Ғолиб номи 2 декабрь куни Парижда эълон қилинади.

Мавзуга оид