3 ноябрь куни Қорақалпоғистон Республикасининг шимолий ҳудудларида қор ёғди. Қорақалпоғистонлик журналист Қундуз Жумагалиева фейсбукдаги саҳифасида шу куни тонгда олган суратларини жойлаштирган.
Айрим ҳудудларда қор аралаш ёмғир ёғиши кузатилган.

Бундан аввалроқ Ўзбекистонга совуқ ҳаво оқими кириб келиб, айрим жойларда кучли ёмғир ёғиши ҳақида хабар қилинганди.















