Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Деҳлида ҳаво ифлосланиши сабабли шахсий машиналар ҳаракати чекланди
Шаҳар ҳокимиятининг билдиришича, икки ҳафта давомида ҳар куни 1,2 миллион дона автомобиль шаҳар кўчаларида ҳаракатлана олмайди.
Деҳлида ҳавонинг меъёрдагидан тўққиз баравар кўп ифлосланиши сабабли шаҳарда шахсий автомобиллар ҳаракати чекланди.
Давлат рақами жуфт рақамлар билан тугайдиган машиналар тоқ кунларда шаҳарда юра олмайди ва аксинча, “тоқ” рақамли машиналар жуфт кунларда ҳаракатлана олмайди.
Шаҳар ҳокимиятининг билдиришича, икки ҳафта давомида ҳар куни 1,2 миллион дона автомобиль шаҳар кўчаларида ҳаракатлана олмайди.
BBC хабарига кўра, Деҳлининг кўплаб туманларида якшанба куни ҳавонинг сифати «хавфли» даражага келиб қолган. Бу эса нафас йўллари касалликларига сабаб бўлиши мумкин.
Ҳукумат аҳолини уйдан чиқмасликка чақирмоқда. Шаҳарни қалин смог қоплаган, мактаблар ёпилган, 30дан ортиқ парвозлар бошқа шаҳарларга йўналтирилган, қурилиш ишлари тўхтатилган.
Мавзуга оид
22:47 / 09.07.2026
Ҳиндистон Хитойни ортда қолдириб, Россия нефтининг асосий харидорига айланди
08:50 / 08.07.2026
2026–2027 йилларда энг тез ўсадиган иқтисодиётлар маълум қилинди
18:30 / 07.07.2026
Бухорода ҳиндистонлик талаба юртдошини ўлдирди
11:04 / 30.06.2026