Жамият | 10:15 / 06.11.2019
11471
1 дақиқада ўқилади
Ўғриликда гумонланган талаба қўлга олинди
3 ноябрь куни Бухоро вилоятининг Жондор тумани «Работ» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Б.Э.нинг уйида ўғрилик содир бўлди.
«Постда» нашри хабарига кўра, уй меҳмонхонасидан умумий қиймати 4 миллион сўмлик уч турдаги заргарлик буюми ва ҳовлидаги қўйхонадан бир бош қўй ўғирлаб кетилган.
Жабрланувчининг мурожаатидан сўнг воқеа жойига ички ишлар органи ходимлари етиб келди ва ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноят қисқа фурсатда фош этилди. «Работ» маҳалла фуқаролар йиғида яшовчи, Бухоро муҳандислик институтининг 2-босқич талабаси К.А. жиноятни содир этганликда гумон қилиниб, қўлга олинди.
Айни пайтда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Мавзуга оид
21:43 / 21.11.2024
Тошкентда подъездда қолдирилган велосипед ва коляскалар ППХ томонидан олиб кетилмоқда
19:39 / 21.11.2024
СССР тарихидаги энг йирик ўғрилик: қатл этилган амакиваччалар
16:34 / 13.09.2024
Британия ИИВ раҳбари мамлакатдаги “ўғрилик эпидемияси” ҳақида нутқ сўзлаётганда унинг ҳамёнини ўғирлаб кетишди
18:20 / 24.08.2024