Вазирнинг таъкидлашича, бугунги кунда А-373 автомагистралида шартномага мувофиқ етказиб берилган 10 комплект мобил фото-видео қайд этиш қурилмалари ишламоқда.

«Тошкент вилояти, шунингдек, «Оҳангарон–Қамчиқ довони» А-373 автомагистралининг 90та чорраҳаси бўйича лойиҳа ва техник ҳужжатлар ишлаб чиқилмоқда. Андижон ва Наманган вилоятларида мазкур йўналишда муҳандислик-қидирув ишлари олиб борилмоқда», дея вазирнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Унинг сўзларига кўра, 2019 йил якунигача Фарғона, Андижон, Наманган ва Тошкент вилоятларидаги чорраҳаларда ўрнатилган барча эски светофорлар янгисига алмаштирилади. «Хавфсиз шаҳар» лойиҳаси доирасидаги ушбу ишлар вилоят ҳокимликлари, Автомобиль йўллари давлат қўмитаси билан биргаликда амалга оширилмоқда.
















