Айдарбеков суҳбат давомида Қирғизистон бундай хатти-ҳаракатларни қоралашини ва минтақа давлатларининг минтақавий хавфсизликни таъминлашда биргаликдаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини айтган.
Шунингдек, вазир ҳужум оқибатида ҳалок бўлган тожик ҳарбийлари оилаларига ҳамдардлик билдирган.
6 ноябрга ўтар кечаси соат 03:23да 20 кишидан иборат қуроллаган гуруҳ Тожикистон-Ўзбекистон чегарасида жойлашган “Ишкобод” чегара заставасига ҳужум қилди. Тожикистон қуролли тузилмалари ўтказган амалиёт натижасида 15 жангари йўқ қилинган, 5 нафари қўлга олинган. Амалиёт вақтида Тожикистон чегара қўшинлари ҳарбийси ва ички ишлар вазирлигининг ходими ҳалок бўлган.
Маълум қилинишича, ҳужумни содир этган жиноятчилар ИШИД жангарилари бўлган.







