Ўзбекистонда фуқаролиги йўқ шахсларнинг бир қисмига фуқаролик берилиши кутилмоқда. Жумладан, Ўзбекистонда 1995 йил 1 январгача доимий рўйхатдан ўтган, аммо шу пайтгача фуқаролик мақомини ололмаган 49228 нафар шахсга фуқаролик берилиши кутилмоқда.

ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари Нодир Зиёев 7 ноябрь куни АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилишича, ИИВ томонидан ишлаб чиқилган янги таҳрирдаги «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида» қонун лойиҳасида кўплаб енгилликлар назарда тутилаётганини маълум қилди.

Қонун лойиҳасида «яшаш гувоҳномаси», «текширув варақаси», «хорижий давлат фуқароси», «фуқаролиги бўлмаган шахс»

ва бошқа шу каби тушунчаларга шарҳ берилмоқда, Президент ҳузуридаги Фуқаролик масалалари бўйича комиссиянинг мақоми, асосий вазифалари ва ваколатлари акс эттирилмоқда. Шунингдек, Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилишнинг қуйидаги турлари назарда тутилмоқда:

умумий – Ўзбекистон ҳудудида узлуксиз беш йил яшаган хорижий давлат фуқаролари (хорижий давлат фуқаролигидан чиқишни расмийлаштирган бўлса), шунингдек, яшаш маълумотномасига эга бўлган фуқаролиги бўлмаган шахсларга тақдим этилади;

соддалаштирилган – хорижий давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс ҳисобланган ватандошларга тақдим этилади;

алоҳида тартибда – Ўзбекистон Президентининг ташаббуси билан берилади.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида кўриб чиқилаётгани ҳақида маълумот берилди. Қонун қабул қилинган тақдирда қуйидагилар амалга ошади:

– Ўзбекистон Республикасида 1995 йил 1 январга қадар доимий рўйхатдан ўтган, хорижий давлат фуқаролигини олмаган ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномасига эга бўлганларнинг