Олий суд матбуот хизмати раҳбари Азиз Обидов Kun.uz’га хабар қилишича, 2019 йил 23 октябрь куни жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани судида ушбу иш доирасида судланувчилар Тимурхўжа Жавдатхўжаев, Камолиддин Аҳмедов (Чилонзор тумани ҳокимлиги қурилиш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган), Абдушукур Абдукаримов, Саид Тўхтаев (Тошкент шаҳар Чилонзор тумани қурилиш бўлим бошлиғи лавозимида ишлаган), Мирсаттор Раджаповга (юрист) нисбатан жиноят иши кўриб чиқилди.
Маълум бўлишича, Т.Жавдатхўжаев 2017 йил февраль ойида М.Раджаповга Чилонзор тумани ҳокимлиги қурилиш бўлим бошлиғи К.Аҳмедовни Вазирлар Маҳкамаси ходими сифатида таништирган. М.Раджапов ва фуқаровий даъвогар Б.Фатиллоев пора беришга далолат қилинган.
Жавдатхўжаев ва Аҳмедов ҳокимликда юқори лавозимда танишлари борлигини айтиб, Чилонзор ва Яшнобод туманларидан 1 млн 190 минг АҚШ доллари эвазига эгалик ҳуқуқи асосида ер ажратиш ҳақидаги Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорини чиқартириб беришни ваъда қилишган. Шунингдек, ишончга кириш учун сохта ҳужжатлар тайёрлашган. К.Аҳмедов Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Ариповнинг номи билан расмийлаштирилган сохта баённома, шунингдек, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва ҳокимликнинг бошқа масъуллари номидан тузилган сохта қарорни М.Раджаповга тақдим этган.
Судланувчи Т.Жавдатхўжаев 2017 йил февраль ойидан 2018 йил сентябрь ойига қадар Тошкент шаҳрининг турли жойларида М.Раджаповдан жами 527 минг АҚШ доллари олиб, шундан 67 минг долларини К.Аҳмедовга берган. Улар жиноий ҳаракатларини ўзларига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра охирига етказа олишмаган ва яна 663 минг АҚШ долларини қўлга кирита олишмаган.
Худди шунга ўхшаш ишни фуқаровий даъвогар М.Акоевага нисбатан ҳам такрорлашган. Унга Учтепа туманидан ер олиб беришни ваъда қилиб 40 000 АҚШ доллари олишган.
Сўнгра Т.Жавдатхўжаев А.Абдукаримов ва Тошкент шаҳар Миробод тумани Бош архитектори ёрдамчиси лавозимида ишлаган C.Агзамходжаев билан ҳам ўзаро тил бириктириб, жабрланувчи А.Набиевга 15 000 АҚШ доллари эвазига Миробод тумани ҳудудидан ер олиб беришни ваъда қилишган. Набиевдан 2017 йил ноябрь-декабрь ойларида жами 11 700 АҚШ доллар олишган.
Бундан ташқари, Т.Жавдатхўжаев, К.Ахмедов ва А.Абдукаримов Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бошқармасида архитектор лавозимида ишлаган судланувчи С.Тўхтаев билан бир гуруҳ бўлиб, жабрланувчи А.Набиевга Олмазор туманидан ерга эгалик қарорини чиқартириб беришни ваъда қилиб, 185 000 АҚШ доллари сўрашган. 2018 йил февраль ойида фирибгарлик йўли билан А.Набиевдан жами















