Олий таълим вазирлиги: Иқтидорли талабалар Туркияга ўқишга юборилиши мумкин
Жорий йилнинг 11 ноябрь куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида Туркиянинг Хорижлик турклар ва қавм жамиятлар идораси раиси Абдуллоҳ Эрен бошлигидаги делегация қабул қилинди.
Учрашувда олий ва ўрта махсус таълим вазири И.Мажидов, вазир ўринбосари У.Бегимқулов, Хорижлик турклар ва қавм жамиятлар идораси раиси Абдуллоҳ Эрен, Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари ва мутахассислари иштирок этди.
Музокараларда иқтидорли ёшларга Туркиянинг давлат олий таълим муассасалари бакалавриати, магистратураси ва докторантурасида ўқиш учун Туркия ҳукумати стипендияларини тақдим этиш имконияти, танлов шартлари, ғолибларга яратиладиган шарт-шароитлар муҳокама қилинди.
Иномжон Мажидов Туркия делегациясига миннатдорчилик билдириб, нуфузли хорижий олий таълим муассасаларида, шу жумладан Туркия ОТМларида етук, рақобатбардош мутахассислар тайёрлашга йўналтирилган лойиҳаларни вазирлик қўллаб-қувватлашини маълум қилди.
Шу билан бирга, лойиҳани босқичма-босқич иқтисодиёт тармоқлари эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда муҳандислик, техника, кимё саноати, архитектура ва қурилиш, қишлоқ хўжалиги, тиббиёт, тадбиркорлик каби мутахассисликлар бўйича магистратура ва докторантурада ўқитишдан бошлашни таклиф этди, дейилади Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабарида.
Маълумот учун, бугунги кунда Туркия олий таълим муассасаларида 1075 нафар ўзбекистонлик талаба, шундан 150 нафари грант асосида таҳсил олмоқда.
Мавзуга оид
18:02 / 17.04.2024
Хусусий олий таълим: тижорий манфаат ва сифатли таълим мувозанати қандай топилади?
00:32 / 04.12.2022
Туркиянинг биринчи учувчисиз қирувчи самолёти синов парвозини муваффақиятли амалга оширди
00:54 / 03.12.2022
Туркиялик шарҳловчи ЖЧ-2022 ўйини танаффусида эфирдан четлатилди
11:10 / 28.11.2022