«Мен бу ҳақда анчадан буён бош қотираман. Ҳиндистон ва Покистоннинг ШҲТга қўшилганидан сўнг ташкилотда балансни ушлаб туриш учун янги ҳаракатлар кераклиги кўринди. Биринчидан, Ҳиндистон ва Покистон бир-бири билан унчалик келиша олмайди, иккинчидан Ҳиндистон Хитой билан минтақадаги етакчилик учун курашади.

Шу боис ташкилот штаб квартирасини кўчириш мумкин деб ўйлайман. Қаерга? Масалан, Душанбе, Бишкек, Тошкент ёки Самарқандга. Бу аввало ташкилотга аъзо мамлакатларнинг унга қатнаши учун қулайлик яратади. Агар штаб квартира Марказий Осиёнинг жанубий қисмида жойлайса, ташкилотга Эрон қўшилган тақдирда у аъзо мамлакатларнинг ўртасида бўлади.

Бундан ташқари Ҳиндистон ва Покистон ҳам бир-бирининг ҳудудини босиб ўтиши шарт бўлмайди. Айни дамда ШҲТ бош котиби ўзбекистонлик, аввал Тожикистон ва Қирғизистондан котиблар ишлашган. Шу боис Марказий Осиё ШҲТ штаб квартираси учун майдон сифатида танланиши мумкин»,— дейди Раҳимов Kun.uz мухбири билан суҳбатда.

















