Трамп Эрдўғанга 100 млрд долларлик битим таклиф қилди - ОАВ
АҚШ президенти Дональд Трамп туркиялик ҳамкасби Ражаб Тоййиб Эрдўғанга Туркия учун манфаатли шартлар билан 100 млрд долларлик савдо битимини ҳамда Анқара С-400 зенит-ракета мажмуаларини сотиб олгани учун унга қарши киритилиши керак бўлган санкциялар атрофидаги вазиятни ҳал қилишда ёрдам таклиф қилди. Бу ҳақда The Washington Post нашри хабар берди.
Нашрнинг Оқ уйдаги манбаларига кўра, Трамп ўтган ҳафта Эрдўғанга шу таклифлар билдирилган хат жўнатган.
Таъкидланишича, ушбу таклифлар АҚШ конгресси аъзолари танқидига учраши мумкин, чунки конгрессменлар ва сенаторлар Анқарага қарши санкциялар киритишни қўллаб-қувватлашмоқда. Нашрнинг маълум қилишича, Вашингтон Суриядаги амалиётни тўхтатиш учун Анқарага октябрда деярли шундай таклифларни билдирган, бироқ бу уриниш самара бермаган.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған 13 ноябрда АҚШга ташриф буюради ва Дональд Трамп билан учрашиб, қирувчи самолётлар, Россия ва АҚШ мажмуалари С-400 ва Patriot’ни сотиб олишни ҳамда Суриядаги вазиятни муҳокама қилиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
16:43 / 06.11.2024
Эрдўған туркийзабон давлатларни умумий алифбога ўтишга чақирди
02:48 / 06.11.2024
Сайлов бошланди, кўп овоз олиб ҳам ютқазиш мумкин бўлган сайлов
00:26 / 06.11.2024
Трамп атрофида айланаётган Америка сиёсати: нега бундай бўлди?
21:46 / 30.10.2024