АҚШ ва Хитойнинг музокаралари яна боши берк кўчага кириб қолди
АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо музокаралари яна боши берк кўчага кириб қолди, чунки томонларнинг қатор муҳим масалалар бўйича қарашлари турлича бўлмоқда, деб ёзмоқда The Wall Street Journal нашри ўз манбаларига таяниб.
Манбаларнинг сўзларига кўра, Пекин келишув доирасида сотиб олиш мажбурияти бўйича қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг аниқ ҳажмини келишув матнига киритишни истамаяпти.
Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп келишувга кўра Хитой йилига 50 млрд долларлик қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сотиб олишини маълум қилганди.
Пекин Хитойдан кўра АҚШга манфаатлироқ бўлиши мумкин бўлган келишувни имзоламоқчи эмас ва муносабатлар ёмонлашиши эҳтимоли учун бўшлиққа эга бўлмоқчи, деди манбалардан бири.
"Агар вазият ёмонлашадиган бўлса, харидларни исталган вақтда тўхтатишимиз мумкин бўлади", - деди манба.
Яна бир баҳсли масала эса Вашингтон Хитой маҳсулотларига киритилган божларни қачон ва қандай ҳажмда бекор қилишидир. Манбаларнинг қайд этишича, бу ХХРнинг муҳим талабларидан бири ҳисобланади.
Мавзуга оид
14:35 / 04.11.2024
АҚШ Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишини қўллаб-қувватлади
11:10 / 04.11.2024
CNN: АҚШ сайловлари Путинни Киев билан мулоқотга ундамайди
09:30 / 04.11.2024
Камала Ҳаррис АҚШ президентлик сайловларида овоз берди
16:42 / 03.11.2024