Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Facebook ярим йил ичида 3,2 млрд сохта аккаунтни ўчириб ташлади
Facebook компанияси ходимлари Facebook ижтимоий тармоғидан жорий йилнинг апрелидан сентябригача 3,2 млрдга яқин сохта аккаунтни ўчириб ташлади. Бу ҳақда компания ҳисоботида маълум қилинган.
Апрелдан июнгача 1,5 млрд, июлдан сентябргача эса 1,7 млрд шундай аккаунт ўчирилган. Компания 2018 йил апрелдан сентябргача 1,5 млрд дан кўпроқ сохта аккаунтни ўчирган.
Компания вакилларининг маълум қилишича, кўрилаётган давр ичида ижтимоий тармоқдан “хира” рекламага эга 4,1 млрд хабар ва зўравонлик билан боғлиқ 54,5 млн пост ўчирилган. Шунингдек, террорчилик гуруҳлари тарғиб қилинган 11,1 млн, адоватни қўзғатувчи 11,4 млн пост ўчирилган.
Facebook шунингдек ўзига тегишли Instagram ижтимоий тармоғини ҳам назорат қилиб, ундан ҳам компания сиёсатига зид келувчи маълумотни мунтазам ўчиради. Апрелдан сентябргача ижтимоий тармоқдан террорчилик гуруҳларини тарғиб қилувчи 240 минг, ўз жонига қасд қилиш билан боғлиқ 1,7 млндан кўпроқ хабар ўчирилган.
Шу билан бирга компания ходимлари контент ортидан кузатувчи технологиялар мукаммалмаслигини ва хатолар юз бериши мумкинлигини тан олишган.
Компания раҳбарияти охирги йилларда фойдаланувчилар шахсий маълумотларини ҳимоялаш учун етарлича чоралар кўрмаслик ва ўзига тегишли ижтимоий тармоқларда зарарли ахборот билан жадал курашмаслик учун танқид қилиниб келган.
Мавзуга оид
11:21 / 25.10.2025
Еврокомиссия TikTok, Facebook ва Instagram’да қонунбузарликларни аниқлади
22:04 / 07.10.2025
Ўзбекистонда Meta ваколатхонаси очилиши мумкин
22:19 / 05.09.2025
АҚШда Марк Цукерберг билан Марк Цукерберг судлашади
10:44 / 08.05.2025