Сабаби айнан Вадим Абрамов ва Эрве Ренар шогирдлари ўртасидаги ўзаро баҳсларда гуруҳ ғолиби аниқланиши кутилмоқда. Вакилларимизнинг ғалабаси гуруҳдаги асосий таъқибчимиз Саудияни 4 очкога ортда қолдириш имкониятини берса, арабларнинг муваффақияти пешқадамликни уларга тортиқ этади.

ЖЧ-2022 саралаш босқич учрашуви.
«D» гуруҳи. 5-тур. 14 ноябрь (пайшанба)
Ўзбекистон – Саудия Арабистони
Тошкент, «Пахтакор» стадиони.
Бош ҳакам: Рюжи Сато (Япония)
Ўйин бошланиш вақти: 17:00.
ТВ-трансляция: «Sport», «Saudi Sports HD»
Ўзаро ўйинлар тарихи: 11-тўқнашув
Сўнгги 10 йилликда Осиёнинг топ-10 терма жамоалари қаторида эътироф этилувчи Ўзбекистон ва Саудия Арабистони терма жамоалари 1994 йилдан буён ўзаро 10 маротиба учрашишган. Ушбу баҳсларда вакилларимиз 4 марта ғалаба қозонган бўлишса, бир марта дуранг қайд этилган. 5 учрашувда эса саудияликлар зафар қозонишган.
Дастлабки ғалаба 1994 йилги Осиё Ўйинлари доирасидаги 1-турда эришилган. Рустам Акромов ва Биродар Абдураимов мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий жамоаси Сергей Лебедев, Миржалол Қосимов ва Игорь Шквириннинг голлари эвазига 4:1 ҳисобида мағлуб этганди.
Саудия Арабистони устидан қозонилган сўнгги ғалабамиз эса Осиё Кубоги-2015да эришилган. Сардор Рашидов бенефисига айланган учрашувда унинг 2 ва 80-дақиқаларда, Воҳид Шодиевнинг эса 71-дақиқадаги голлари якунда жамоамиз ғалабасини таъминлаган.
Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги сўнгги 5 учрашув:
22.07.2007. Саудия Арабистони – Ўзбекистон – 2:1.
26.03.2008. Ўзбекистон – Саудия Арабистони – 3:0
22.06.2008. Саудия Арабистони – Ўзбекистон – 4:0
09.10.2010. Саудия Арабистони – Ўзбекистон – 4:0
18.01.2015. Ўзбекистон – Саудия Арабистони – 3:1















