Ўзбекистон | 13:37 / 15.11.2019
43646
1 дақиқада ўқилади

Дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кутиляпти?

Бугун кун давомида Ўзбекистонга Ғарбий Қозоғистон ҳудудидан кучсиз совуқ ҳаво оқими киради. Республиканинг катта қисмида ҳарорат 12-17 даража илиқ атрофида бўлади, бу мазкур давр учун хос бўлган ҳарорат меъёрларига яқин.

«Ўзгидромет»нинг ёзишича, дам олиш кунлари антициклон таъсири сақланиб туради. Ҳаво босимининг бир оз кўтарилиши фонида республикада кам булутли об-ҳаво кутилмоқда. 

Қайд этилишича, эрталабки соатларда ҳавонинг совиши натижасида термометр устунчаси 0-5 даража илиқ кўрсаткичдан ошмайди, кундузи эса ўртача 10-15 даражагача кўтарилади. 

Ўртача суткалик ҳарорат меъёрдан 1-3 даража паст бўлади.

Мавзуга оид