Иқтисодиёт | 09:41 / 15.11.2019
6534
1 дақиқада ўқилади

Жамшид Қўчқоров ОТБ президенти билан учрашди. Шаҳарсозлик ва чорвачилик бўйича битимлар имзоланди

Фото: Молия вазирлиги ахборот хизмати

Жорий йилнинг 13 ноябрь куни Молия вазирлигида ОТБ президенти ва директорлар кенгаши раиси Такехико Накао билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув бошида томонлар Ўзбекистон Республикасидаги макроиқтисодий вазият, мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли иқтисодий ва соҳавий ислоҳотларни амалга оширишда ОТБ билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар. Булар орасида, банк секторини ислоҳ қилиш, энергетика, транспорт, қишлоқ хўжалиги, ирригация ва шаҳарсозлик соҳаларида эксперт ёрдами бор.

Ўзбекистон Республикасининг 2020 йилги Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси ва унда кўзда тутилган солиқ-бюджет тизимидаги ўзгаришлар алоҳида қайд этилди. Булар қаторида бутун бюджет тизимининг очиқлиги ва ошкоралигини оширишга қаратилган нормалар билан бир қаторда маҳаллий бюджетлар роли ва мажбуриятларининг ортиши ҳам бор.

Учрашув доирасида шаҳарсозликни ва чорвачиликни ривожлантириш лойиҳалари бўйича заём битимлари имзоланиши ҳам бўлиб ўтди.

Мавзуга оид