Ўзбекистон | 09:37 / 15.11.2019
3210
1 дақиқада ўқилади
Луврда Ўзбекистон экспозициясини ўтказишга тайёргарлик Парижда муҳокама қилинди
Луврда Ўзбекистон экспозициясини ўтказишга тайёргарликнинг бориши Парижда муҳокама қилинди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар бермоқда.
Қайд этилишича, 2019 йилнинг 13 ноябрь куни Францияда амалий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Дилшод Ахатов Лувр музейи президентининг дипломатик маслаҳатчиси Алберт Виал билан музокаралар ўтказди.
Учрашувда 2021 йилда Лувр музейида бўлиб ўтадиган «Ипак йўлидаги тамаддунлар ва маданиятлар» кўргазмасига тайёргарлик кўришнинг амалий масалалари муҳокама қилинди.
Билдирилишича, кўргазмада ўзбек халқининг тарихий ва маданий меросига бағишланган экспозиция намойиш этилади.
Мавзуга оид
18:15 / 28.10.2024
Ўзбекистоннинг Швейцариядаги янги тайинланган элчиси иш бошлади
20:26 / 27.09.2023
Ўзбекистоннинг Германиядаги янги элчиси тайинланди
15:33 / 27.11.2022
“Қўллаб-қувватловсиз бу тадбирни ўтказиш имконсиз эди” – мутахассислар Луврдаги кўргазма ҳақида
17:48 / 24.11.2022