Жаҳон | 18:56 / 16.11.2019
7440
1 дақиқада ўқилади

Эронда бензин нархи ошишига қарши намойишлар бўлиб ўтмоқда

Эроннинг қатор шаҳарларида бензин нархи ошишига қарши шанбага ўтар кечаси бошланган намойишлар давом этмоқда, деб хабар берди Associated Press агентлиги.

Норозилик намойишлари Теҳрон, Машҳад, Сиржон ва Хузистон вилоятида бўлиб ўтмоқда. Жумладан, Сиржонда намойишчилар нефть омборига ўт қўйишга уринишгани, аммо полиция кучлари томонидан тўхтатиб қолингани хабар қилинмоқда.

Агентликнинг хабар беришича, ҳозирча жабрланганлар ва ҳибсга олишлар тўғрисида маълумотлар йўқ.

Ҳукумат аввалроқ шахсий автомобиллар учун ойига 60 литр арзон нархда сотиладиган бензин лимитини жорий этганди. Аммо кейин ёнилғи нархи оширилди: илгари бир литр бензин 10 минг лира бўлса, эндиликда 15 минг лира этиб белгиланди. Лимитдан ташқари сотиб олинадиган бензин нархи эса 30 минг риалгача оширилди.

Мавзуга оид