Light | 09:00 / 17.11.2019
19810
1 дақиқада ўқилади

Мандариннинг фойдаси ва зарари маълум қилинди

Фото: Getty Images

Парҳезшунослар куз-қиш мавсумида айниқса севиб истеъмол қилинадиган мандариннинг инсон учун фойдали ва зарарли томонларини маълум қилишди.

“Нордон мандаринлар ошқозон-ичак йўлига таъсир қилиб, оч қоринга ёки мандаринлардан диета сақлаётганларга зиён етказиши мумкин”, деб маълум қилган шифокор Елена Соломатина. 

Мутахассиснинг таъкидлашича, мандариннинг парҳез хусусиятларига қарамай, унда бир қошиқ шакар бўлади, бу эса қанд касалига эга одамларга зиён етказиши мумкин. Бошқа барча ҳолларда бу мева жуда фойдали ҳисобланади.

“Унда бир қатор фойдали моддалар: калий, С витамини, яллиғланишга қарши антиоксидантлар бор. С витамини иммунитетни мустаҳкамлайди. Яна мандаринлар бактерияларга қарши таъсирга эга. Бу хусусият мандаринда апелсиндан кучлироқдир”, деб қўшимча қилган мутахассис. Соломатинанинг таъкидлашича, мандарин шарбати сиртқи қўллашда ҳам фойдалидир.

Мавзуга оид