Беларусда амалдорлар учун "махфий" мобиль алоқа тизими синовдан ўтказилмоқда
Беларусь президенти Александр Лукашенко республикада ҳукумат даражасидаги "махфий" мобиль алоқа тизими синовдан ўтказилаётганини маълум қилди.
Беларусь президенти матбуот хизматининг маълумот беришича, Лукашенко мамлакатда ҳукуматнинг ҳимояланган алоқа тизими ривожланиши бўйича йиғилиш ўтказган.
"Бугун ҳаммада мобиль телефон бор, оласан, қўнғироқ қиласан, нима ҳақида гапирганингни бутун дунё билади. Ҳимояланган алоқа тизимини яратиш керак. Халқ тили билан айтганда, махфий алоқани. Биз ана шундай алоқани синовдан ўтказмоқдамиз. Тўғри, қатор камчиликлари бор. Бугун бу ҳақда очиқчасига гаплашиб оламиз", - деган Лукашенко.
Аввалроқ Беларусь раҳбари республика давлат хавфсизлик қўмитасининг ҳукумат алоқаси объектларидан бирида бўлганди. У бу ерда ҳукумат алоқа тизими ривожланиши борасидаги ишлар билан танишган.
Мавзуга оид
20:49 / 11.11.2024
Беларус расман БРИКС бўйича шерик давлат мақомини олди
22:17 / 07.11.2024
Лукашенко яна 31 нафар сиёсий маҳбусни афв этди
14:30 / 05.11.2024
Лукашенко: РФ Беларус орқали Полша, Литва, Латвия ва Украинага ҳужум қилмоқчи эмас
13:10 / 24.10.2024