Музлаган йўлларда автомобиль бошқариш қоидалари бўйича эслатма берилди
Uzauto Motors музлаган йўлларда автомобиль бошқариш қоидалари бўйича эслатма билан чиқди.
Қайд этилишича, автоулов соҳиблари икки карра масъулиятли бўлишлари талаб этилади.
Музлаган йўлларда машина бошқариш бўйича қуйидаги тавсиялар ҳаракатланиш давомида асқатади:
агар шиналарни қишки резинага алмаштирмаган бўлсангиз, музлаган йўлда ҳайдамаганингиз маъқул;
унутманг, тезлик музлаган йўлда ҳайдовчининг асосий душмани. Автомобиль тезлиги қанчалик паст бўлса, у сизга кўпроқ итоат қилади;
масофа - йўлда иккита машина орасидаги масофани қуйидаги формула бўйича ҳисоблаш керак: автомобиль тезлиги иккига кўпайтирилади ва тўғри масофа метрларда олинади, яъни 100 км / соат учун яхши масофа 200 метрни ташкил қилади;
музли шароитда педаллар ёки ғилдирак билан кескин ҳаракатлар қилманг, тез тормозланиб, тезлашманг. Ҳар қандай манёвр автомобилингизни йўлдан чиқишига олиб келиши мумкин.
Йўлдаги вазиятни доимий равишда кузатиб боринг. Шошилманг, йўл беринг, жуда эҳтиёткор ва эътиборли бўлинг!
Мавзуга оид
12:54 / 05.10.2024
Ҳиндистонлик эркак ноодатий автомобиллар коллекцияси билан Гиннеснинг рекордлар китобига кирди
15:00 / 06.09.2023
Самарқандда халқаро конференция муносабати билан айрим йўллар ҳаракат учун ёпилади
17:58 / 01.09.2023
Santa Fe’дан Traverse’гача — дунё автомобиль бозорида тақдим этилган сўнгги кроссоверлар
17:17 / 24.08.2023