Жаҳон | 09:00 / 25.11.2019
40534
1 дақиқада ўқилади
Қора денгизда 14 минг қўй чўкиб кетди
Руминия соҳиллари яқинида, Қора денгизда 14 мингдан кўпроқ қўйни олиб кетаётган кема ағдарилиб кетди. Бу ҳақда “Би-Би-Си” телеканали хабар берди.
Палау байроғи остида ҳаракатланган Queen Hind кемаси 24 ноябрда Мидия портидан чиққандан кўп ўтмай номаълум сабабга кўра ағдарилиб кетган. Оқибатда кемада қафасларда ушланган қўйлар сув остига кетган. Бир нечагина қўй сув сиртига чиқишга муваффақ бўлган ва уларни сувдан қутқарувчилар чиқариб олишган.
Кемада 22 денгизчи бўлиб, уларнинг барчаси суриялик бўлган. Уларга жароҳат етмаган, фақатгина бир денгизчи совқотиш аломатлари билан шифохонага етказилган.
Кема Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрига йўналаётган бўлган.
Мавзуга оид
13:38 / 19.10.2024
Тошкент вилоятида қўйларни уриб юборган “Спарк” ёниб кетди
10:22 / 08.07.2024
Қирғизистонда 250 бошга яқин қўйлар чақмоқ уришидан нобуд бўлди
13:10 / 11.03.2024
Россия флоти кемалари беш кундан бери Қора денгизга чиқмаяпти
15:34 / 12.01.2024