Дунё бўйлаб пул-кредит сиёсати режимлари 4 хил. Ҳозирги пайтга келиб дунёнинг 40дан ортиқ ривожланаётган ва ривожланган давлатлари инфляцион таргетлаш режимига ўтган. Бу ҳақида 26 ноябрь куни Марказий банкда бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълумот берилди.

Дунё бўйлаб 4 та пул-кредит сиёсати режимлари мавжуд. Булар:

•  Инфляцион таргетлаш режимидаги давлатлар
•  Монетар таргетлаш режимидаги давлатлар
•  Алмашув курсини таргетлаш режимидаги давлатлар
•  Бошқа (аралаш – юқоридаги иккита режим инструментлари аралаш қўлланади)

Халқаро валюта жамғармаси ҳисоботларига қараладиган бўлса, инфляцион таргетлаш режимига ўтган давлатлар сони тобора ортиб бораётганини кўриш мумкин. Ҳозирги пайтга келиб дунёнинг 40дан ортиқ ривожланаётган ва ривожланган давлатлари инфляцион таргетлаш режимига ўтган.

Хусусан, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Арманистон, Украина сингари МДҲ давлатлари ҳам инфляцион таргетлаш режимига ўтган давлатлардан ҳисобланади. 

Пул-кредит сиёсати режимларининг бир-биридан фарқи нимада?

«Валюта алмашув курсини таргетлаш режимида валюта курси макроиқтисодий, ташқи савдо, иқтисодий ўсишдаги ҳеч бир ўзгаришлар инобатга олинмасдан ана шу ҳолатда қолади, деб эълон қилинади. Бу охир-оқибатда ё давлат валюта захираси камайиб кетиши ёки иқтисодий ўсишдаги маълум бир дисбалансларга олиб келиши мумкин. Бу режим асосан нефть ва газ экспорти билан шуғулланадиган араб давлатларида бугунги кунгача сақланиб қолган, Қозоғистонда 2015 йилгача, Россияда 2014 йилгача қўлланган. Жаҳон иқтисодий инқирозлари валюта [алмашув] курсини таргетлаш режими замон талабига жавоб бермаслиги, ё ўз-ўзидан белгиланган инфляция даражасига эришиш учун ҳам керакли шароитни яратиб беролмаслигини кўрсатди», - дея тушунтирди Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов.

Марказий банк раиси пул-кредит сиёсати режимининг яна бир тури монетар таргетлаш режимига тўхталар экан, бунда кредит соҳасидаги кўрсаткичлар маълум бир мақсадда белгилаб олинишини айтиб ўтди.

«Масалан, пул массаси, резервда шунча бўлиши керак деб, асосий хатти-ҳаракатни шунга қаратади. 

2016 йилларгача бўлган нақд пул олишдаги муаммолар ҳақида ҳамманинг хабари бор. Чунки нақд пул бўйича мақсадли кўрсаткич бор эди. «Касса план» дейишарди.