Давлат қарзини самарали бошқариш ва жалб қилинаётган қарз маблағларидан унумли фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари қабул қилинади. Президентнинг тегишли фармони лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.

Қайд этилишича, қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Жаҳон банки ва Халқаро валюта жамғармаси техник кўмагида Давлат қарзини бошқаришнинг ўрта муддатли стратегияси ишлаб чиқилган;

Халқаро валюта жамғармасининг йўриқномаси асосидаги Молия вазирлигининг ҳисоб-китобларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш учун давлат қарзининг максимал даражаси ялпи ички маҳсулотга нисбатан 50 фоиздан ошмаслиги лозимлигини инобатга олиб, 2020 йилда имзоланадиган давлат ташқи қарз битимларининг юқори чегараси 4 млрд АҚШ долларини ташкил этади;

давлат қарзини бошқаришнинг ўрта муддатли стратегиясини мамлакатдаги макроиқтисодий ўзгаришлар ва ташқи омилларни ҳисобга олган ҳолда ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланиши лозим.

Давлат қарзини бошқаришнинг ўрта муддатли стратегияси моҳиятидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси давлат қарзини бошқаришда қуйидаги устувор мақсадларга қатъий риоя қилиниши белгилаб қўйилади:

давлат ички ва ташқи қарзига ўз вақтида ва тўлиқ хизмат кўрсатилишини кафолатли таъминлаш;

давлат қарзини макроиқтисодий барқарорлик учун хавфсиз даражада сақлаб туриш, диверсификациялаш ва давлат қарзига хизмат кўрсатиш харажатлари ошиб кетиш хатарларини пасайтириш;

давлат қарзи ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳаларни уларнинг ижтимоий-иқтисодий ва стратегик аҳамиятидан келиб чиқиб белгилаш, қарз маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини ҳамда маълумотлар шаффофлигини таъминлаш;

устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган корхоналар ва банкларни босқичма-босқич мустақил равишда эркин бозор шартларида молиялаштиришга ўтказиш.

Давлат ташқи қарзи ҳисобидан (шу жумладан давлат кафолати остида) молиялаштириладиган лойиҳаларни танлаб олиш ва натижадорлигини назорат қилиш бўйича Ҳукумат комиссияси ташкил этилади ва қуйидагилар унинг асосий вазифалари этиб белгиланади: