Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Халқаро миграция ташкилоти билан ҳамкорлик бўйича амалий чора-тадбирлар режаси қабул қилинади
2019 йил 27 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоеванинг Халқаро миграция ташкилотининг Шарқий Европа, Жануби-шарқий Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича минтақавий директори Аргентина Сабадош бошчилигидаги делегация билан учрашуви бўлиб ўтди.
Сенат ахборот хизматига кўра, учрашувда миграция масалалари бўйича икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари, фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш масалалари муҳокама этилди.
Ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари юзасидан таклифлар билдирилди. Хусусан, томонлар Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси ҳамда Халқаро миграция ташкилоти ўртасида ҳамкорлик бўйича 2020-2021 йилларга амалий чора-тадбирлар режасини қабул қилишга келишиб олдилар.
Мавзуга оид
14:08 / 04.06.2026
Ўзбекистон ва Сербия парламентлари ҳамкорлик меморандумини имзолади
15:00 / 03.06.2026
Белграддаги глобал конференцияда Ўзбекистоннинг гендер тенглик борасидаги тажрибаси тақдим этилди
17:36 / 23.05.2026
Ўзбекистон парламенти делегацияси МДҲ ПА сессиясида қатор ташаббусларни илгари сурди
18:58 / 23.04.2026